«Sarbon-Neftegaz» акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларнинг танлови ўтказилиши ҳақида эълон

Акицядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини оширищ ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссиясининг 2015 й. 31 декабрдаги 9-сонли Баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексининг 36-бандига асосан «Sarbon-Neftegaz» АЖ жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотлар танловини эълон қилади.

Танловда Корпоратив бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар ижтирок этиши мумкин.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

а) қимматли қоғозлар бозорида камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;

б) штатида камида 1 (бир) нафар кимматли қоғозлар бозори бўйича мутахассис бўлиши ва ушбу мутахассис амалдаги қимматли қоғозлар бозори мутахассиси шаҳодатномасига эга бўлиши;

в) корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш тажрибасига эга бўлиш.

Барча манфаатдор ташкилотлар танловда қатнашиш учун «Sarbon-Neftegaz» АЖ танлов таклифини 2017 йилнинг 28 апрел куни Тошкент вақти билан соат 17-00 гача бўлган муддатда тақдим этиши зарур. 

Тижорат таклифида:

  • ташкилот тўғрисида маълумотлар, баҳолашни ўтказиш муддатлари, кўрсатиладиган хизматлар ҳақининг миқдори ва бошқа маълумотлар кўрсатилган танловда қатнашиш таклифи акс эттирилиши ва унга
  • ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси,
  • қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун – ташкилотнинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси, аудиторлик ташкилотлари учун – ташкилотнинг аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси,
  • ташкилотнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолайдиган ходимига берилган корпоратив бошқарувчи малакавий шаҳодатномасининг ёки қимматли қоғозлар мутахассиси малакавий шаҳодатномасининг нусхаси илова қилишини керак.  

Танлов таклифлари Тошкент ш., Яшнобод тумани, Аэродром кўч., 118 манзилида ёки This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. орқали қабул қилинади.

Боғланиш учун телефон: 269-37-05, факс: 269-36-82.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Yangiliklarga obuna

Yangiliklari «SARBON-NEFTEGAZ» AJ

So'rov

Nima siz bizning saytimizga kabi?

ha - 0%
yo'q - 0%

Total votes: 0

Ob-havo. Valyuta kursi.

Bog'lanish

Манзил: г. Ташкент, ул. Аэродромная, 118.
Телефон: (+99871) 231-78-41
Факс: (+99871) 231-78-44

Top