Мустақил ташкилотларнинг танлови

Акицядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссиясининг 2015 й. 31 декабрдаги 9-сонли Баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексининг 36-бандига асосан «Sarbon-Neftegaz» АЖ 2019 йил якунлари бўйича жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотлар танловини эълон қилади.

 

Танловда Корпоратив бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар ижтирок этиши мумкин.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

Барча манфаатдор ташкилотлар танловда қатнашиш учун «Sarbon-Neftegaz» АЖ танлов таклифини 2020 йилнинг 24 февраль куни Тошкент вақти билан соат 12-00 гача бўлган муддатда тақдим этиши зарур.

Тижорат таклифида:

- ташкилот тўғрисида маълумотлар, баҳолашни ўтказиш муддатлари, кўрсатиладиган хизматлар ҳақининг миқдори ва бошқа маълумотлар кўрсатилган танловда қатнашиш таклифи акс эттирилиши ва унга

- ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси,

- қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун – ташкилотнинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси, аудиторлик ташкилотлари учун – ташкилотнинг аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси,

- ташкилотнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолайдиган ходимига берилган корпоратив бошқарувчи малакавий шаҳодатномасининг ёки қимматли қоғозлар мутахассиси малакавий шаҳодатномасининг нусхаси илова қилишини керак.

Танлов таклифлари Тошкент ш., Яшнобод тумани, Аэродром кўч., 118 манзилида ёки This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. орқали қабул қилинади.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Yangiliklarga obuna

Yangiliklari «SARBON-NEFTEGAZ» AJ

So'rov

Nima siz bizning saytimizga kabi?

ha - 0%
yo'q - 0%

Total votes: 0

Ob-havo. Valyuta kursi.

Bog'lanish

Манзил: г. Ташкент, ул. Аэродромная, 118.
Телефон: (+99871) 231-78-41
Факс: (+99871) 231-78-44

Top